Аниқ манзилли ислоҳот

14.11.2020 14:11:56

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президентимизнинг Қарори ўз вақтида қабул қилинган муҳим ҳужжат деб биламан.

 Ёш авлод тарбияси ва унинг соғлом ўсиб вояга етишига қаратилган бир қанча ташаббуслар, чора-тадбирлар илгари сурилган, бироқ бу каби аниқ манзилли равишда болаларга давлат даражасидаги эътибор қаратилмаган эди. 

Аҳамиятлиси қарорда жамиятнинг барча қатламлари бирдек қамраб олинганида деб биламан. Аксарият оилаларда фарзанд дунёга келгач, чекланган доирадаги оила бюджети фақатгина энг зарур маҳсулотлар билан қаноатланишга мажбур. Қарор талабларидан келиб чиқиб эса мазкур муаммони бартараф этишга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Шунингдек, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3–15 ёшдаги болалар йод препарати ҳамда 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланиши ҳам келгусида юзага келаётган муаммоларнинг олдини олишга қаратилган.

Юртимизда юзага келаётган кўплаб болалар ўлими каби аянчли ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади. Бу эса юртимиз келажаги учун қўйилаётган ишончли қадамдир.

Давлат томонидан оналар ва болаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларни салмоғини бундан кейин ҳам мунтазам босқичма-босқич кенгайтириб бориш зарур.

 

Рустам ҲАЙИТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши раиси,

халқ депутатлари Навоий вилоят

Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+