“Ақлли тиббиёт” – инсон қадри учун

15.12.2023 09:12:32


“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ҳамда ҳудудий Кенгашлари томонидан “Ўзбекистон -2030» стратегияси , “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда партиянинг 2023-йил давомида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб жорий йилнинг декабрь ойида Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан вилоятда партиянинг “Ақлли тиббиёт” тизимини шакллантириш лойиҳаси доирасида соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда ўрганишлар ва давра суҳбатлар ўтказиш режалаштирилган.


Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт соҳасида “Ақлли тиббиёт” янги тизим ҳисобланади ва бу тизимнинг асосий мақсади мазкур соҳада кам вақт ва кам куч сарфлаб юқори натижаларга эришишдир.


Ақлли тиббиёт – бу барча учун ташхисларни тўғри қўйиш, яхшироқ даволашни, касалликнинг олдини олиш имконини берадиган, инсонларнинг турмуш тарзи сифатини оширишга хизмат қиладиган замонавий инновацион технологиялардан ташкил топган тизимдир.
“Ўзбекистон -2030» стратегиясида тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, тиббиёт муассасаларини рақамлаштиришни 100 фоизга етказиш мақсад қилиб қўйилган. Бу бўйича тиббиёт муассасаларида ишлар бошлаб юборилганлиги ўрганишларда кўринмоқда.


2023-йил 14-декабрь санасида Сирдарё вилоятида “Ақлли тиббиёт”тизимини жорий қилиниши ҳолати Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли Гулистон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ўтказилди.


Мазкур ўрганиш “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Б. Абдуллаев, “Адолат” СДП Гулистон шаҳар Кенгаши депутатлари Э. Абдурахманов, М. Мустафоев, “Адолат” СДП Гулистон шахар Кенгаши раиси Ш. Умурзоқова, Гулистон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника бўлим мудири А. Давлятов иштирок этишди.


Гулистон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника бўлим мудири А. Давлятов томонидан марказий поликлиникада “Ақлли тиббиёт” тизимини амалга оширилган ишлар билан таништирилди.


Гулистон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника (id.medhub.uz) “электрон поликлиника” тизими ишга туширилган ва ҳозирги кунда ишлаб келинмоқда. “Реимбурсация” тизими орқали 11 турдаги дорилар билан бепул таъминланиб келинмоқда. Гулистон шаҳридаги даволашга муҳтож фуқароларга (mis2.ssv.uz) электрон программаси орқали электрон йўлланмалар ташлаб берилмоқда. Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг маблағлари асосида 25 та компьютер, 6 та принтерлар билан таъминланган. Поликлиникада оптик толали кабель ёрдамида интернетга уланган,ходимлар тиббиёт бирлашмасига қарашли компьютер ўқув хонасида марказлашган холда ўқитилиб келинмоқда.Поликлиникага ишловчи ходимлар келиб кетиши FACE ID тизими орқали назорат қилинади.Кафолатланган пакет доирасида кўп тармоқли поликлиникада тиббий ёрдам лабораториясида 14 турдаги лаборатория текширувлари амалга ошириб келинмоқда.”Ишонч телефони” тезкор алоқа жорий қилиниб фуқаролар ўз шикоятларини 1003 рақам орқали билдиришлари йўлга қўйилган.


Ишчи гуруҳ аъзолари депутатларга кўп тармоқли марказий поликлиника бўлим мудири А.Давлятов томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан бир қанча муаммолар борлиги,хусусан ижтимоий дорихонада бино кадастр паспорти билан ижара шартномаси қила олмаётганлиги,дори-дармонларни фуқароларга сота олмаётганлиги бу масалада депутатлардан ёрдам қилиш сўралди.
“Ақлли тиббиёт”тизимини жойларда кенг жорий қилиш учун фуқароларда ахборот технологияларидан фойдаланиш малакасини ошириш,турли вазирликлар билан интеграция қилиш орқали бемор фуқоролар маълумотларини олиш,касаллик тарихи,қайси шифокор қабул қилгани,қўйилган ташхис ва тайинланган дорилар рўйхати каби маълумотлар, электрон базаси орқали кўриш имконияти яратилиши, мақсадга мувофиқ бўлиши алоҳида таъкидланди .

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+