“Ақлли тиббиёт” тизими Янгиер шаҳрида ўрганилди

25.12.2023 09:12:27

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ҳамда ҳудудий Кенгашлари томонидан “Ўзбекистон -2030»стратегияси, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда партиянинг 2023 йил давомида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг декабрь ойида Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан вилоятда партиянинг “Ақлли тиббиёт” тизимини шакллантириш лойиҳаси доирасида соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда ўрганишлар ва давра суҳбатларини ўтказиш режалаштирилган.

Соғликни сақлашни бошқаришда ва аҳоли соғлигини сақлашда “Ақлли тиббиёт” концепцияси соғлиқни сақлашнинг асосий компоненти сифатида ишлатилади. Мақсадли тизимлар структураси соғлиқни сақлаш технологияси марказида маълумотлар базаси шаклланиши ва натижа жамланишига ёрдам беради

“Ақлли тиббиёт” тизими — шифокорга замонавий ахборот технологиялари ёрдамида бемор билан алоқа ўрнатиш ва масофадан туриб даволаш имконини бериши билан аҳамиятлидир .

Ҳозирда “Ақлли тиббиёт” нинг илк хизмат турлари мамлакатимизда жорий этила бошланди. Хусусан, “электрон навбат”, “беморнинг электрон карточкаси”, “электрон рўйхатга олиш”, “электрон рецепт” тизими ва “электрон дорихона”, “электрон ордер” каби хизмат ва сервислар ҳудудлардаги тиббиёт бирлашмаларида босқичма –босқич жорий қилинмоқда.

2023 йил 19 декабрь санасида Сирдарё вилоятида “Ақлли тиббиёт”тизимини жорий қилиниши ҳолати Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасида ўтказилди.

Мазкур ўрганиш “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Б.Абдуллаев, “Адолат” СДП Янгиер шаҳар Кенгаши депутати Т.Самиев, Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси АКТ муҳандиси А.Ўроловлар иштирок этишди.

Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан 2018 йилдан буён электрон тизим орқали ишлаб келмоқда.

1. “Электрон рўйхат, ”Электрон рецепт, “Электрон анкета” тизимларининг жорий қилинганлиги;

Шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1 та Марказий поликлиника ва 1 та оилавий поликлиникаларда (id.medhub.uz) “электрон поликлиника” тизими ишга туширилган ва ҳозирги кунда ишлаб келмоқда.

Шаҳардаги аҳолини (id.medhub.uz) “Реимбурсация” тизими орқали 11 турдаги дорилар билан бепул таъминлаб келинмоқда.

Шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли бўлимларда даволанаётган беморларни (mis2.ssv.uz) электрон дастури орқали 066 тиббий шакли юритилиб келинмоқда ва шу юритилган дастур асосида иш ҳақлари тўланмоқда.

Янгиер шаҳридаги даволанишга муҳтож фуқароларга (mis2.ssv.uz) электрон программаси орқали электрон йўлланмалар ташлаб берилмоқда.

2. Ҳудуддаги тиббий соҳада рақамли технологияларни киритиш учун белгиланган режа ва унинг бажарилиши;

Шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли бўлимлар, КТМП ва Оилавий поликлиникаларга Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг маблағлари асосида 72 та маҳаллий бюджет ҳисобидан 36 дона компьютер билан таъминланган.

3. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг рақамли технологиялар билан қамраб олинганлиги ва бу борада олиб борилаётган ишлар;

Шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1 та Марказий поликлиника, 1 та оилавий поликлиникада (id.medhub.uz) “электрон поликлиника” тизими ишга туширилиб шаҳардаги 47327 нафар аҳоли хатловдан ўтказилиб “электрон поликлиника” тизимига бириктириб чиқилди.

4. Аҳолига тиббий хизматларни кўрсатувчи шифокорларни етарлилиги ва уларнинг малакаси;

Шаҳар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш учун шифокорларга эҳтиёж мавжуд. Ҳозирги кунда фаолият юритаётган тиббиёт ходимларининг барчаси “IT PARK”ларда ўқитилиб, компьютер техникаси ишлаш маҳоратлари оширилди.

 

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+