Асоссиз хабарга асосли жавоб

30.07.2021 15:07:59

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган “Сирдарё вилояти Оқолтин тумани шифохонасида бир дона ҳам кондиционер йўқ. Хоналар иссиқлигидан ҳатто шифокорлар касал бўляпти. Ковид анализи учун ҳатто оддий қўлқоп йўқ. Раҳбарият 65/35-қарор бўйича шифокорларга устама ҳақ тўламаяпти” мазмунидаги видео хабар тарқади.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши  томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, муаммо жойига чиқиб ўрганилди. Аммо, мазкур хабарда келтирилган важлар ўрганишлар жараёнида ўз тасдиғини топмади.  Туман  тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохона, унга ёндош бинода жойлашган кўп тармоқли марказий поликлиникада беморлар, тиббий кўрикка келган беморлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Хона ҳарорати ҳам меъёрида. Деярли барча хоналарга кондиционерлар ўрнатилган. Реанимация, диагностика, туғуруқ  бўлимлари ҳамда операцион блокларда ёзда совитадиган, қишда иситадиган замонавий ускуналар мавжуд.

Қўлқоп ҳамда керакли сарфлов материаллари етарли даражада таъминланган. Бу борада Лаборатория бўлимида ҳеч қандай муаммо йўқ. Устама маблағлари ҳамда мукофот пуллари ходимларга ўз вақтида тўлаб берилмоқда. “Шифохона жиҳозларини раҳбар ўз хусусий клиникасига олиб кетган” деган гаплар эса мутлақо асоссиз. Демак, жўжани ёзда эмас, кузда санайдиган блогер асоссиз гап-сўзларни тарқатган бўлиб чиқмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+