Асрларга тенгдош ҳазрати инсонлар ҳолидан хабар олинди

10.05.2024 10:05:26

Ҳаётнинг оғир синовларига дош бериб, ватан тинчлиги, халқ фаровонлигига умрини бахшида этган инсонларни ҳар қанча қадрласак, эъзозласак кам. Улар тинчлик жарчисига айланиб, ўтмишда ота –боболаримиз, момоларимизнинг бу бахтиёр кунларимизга етгунга қадар амалга оширган ишлари, чеккан заҳматлари ва фидоийликлари ҳақида сўз айтишдан чарчамайдилар.

Марғилон шаҳридаги Мадали ҳофиз кўчаси, 125-уйда истиқомат қилувчи Абдумалик Абдулазизов аср билан тенгдош табаррук инсон. Бутун умрини юрт тараққиёти учун бахшида этган зотлардан. Отахоннинг ҳар бир сўзи ҳикмат.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Орифжон Ўлмасов, Бунёд Аҳмадалиев, Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати, "Марғилон саховати" хайрия ҳаракати раҳбари Аъзамжон Аҳмаджоновлар ана шундай ўнлаб фидойи инсонлар хонадонларида бўлиб, уларга байрам туҳфаларини топширдилар.

Шаҳардаги Т. Алиев кўчаси, 38-уйда истиқомат қилувчи Маҳсудахон Ҳомидова хонадони ҳам уни йўқлаб келган маҳалладошлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари билан янада гавжумлашди.

Адолат партияси етакчилари онахон хонадонида ҳам бўлиб, унга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатдилар. Байрам туҳфаларини топширдилар.

- Кўзимдан нур, белимдан қувват кетганда ҳам бизни йўқлаб келаётганлардан жуда хурсандмиз. Ватанни севсанг, уни қадрласанг, сени ҳам бир умр қадрлашар экан, - деди қувонч билан Тўхтахон момо.



Гулчеҳра Аҳмедова
“Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+