«Ата макан»да сиёсий ўқув ўтказилди

12.10.2022 17:10:04

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қораўзак тумани Кенгаши томонидан тумандаги «Ата макан» маҳалла фуқаролар йиғинида сиёсий ўқув ташкил қилинди.

Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, хотин-қизлар ва маҳалланинг ёши улуғ нуронийлари иштирок этишди. Иштирокчиларга Халқ депутатлари Қораўзак тумани Кенгаши депутати М.Гулимбетов якунланган ҳафтада мамлакатимиз ҳаёти ва хорижда юз берган энг асосий воқеаларнинг қисқача тафсилотлари билан таништириб ўтди.

Жумладан, депутат Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» фармонининг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Бундан ташқари учрашувда ҳар бир даврнинг ўта долзарб масаласи бўлган ёшлар тарбиясига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бугунги ёшларга оид давлат сиёсати натижасида ҳар бир ёш авлоднинг турмуш шароитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан фикрлар билдирилди.

Учрашув давомида иштирокчилар ўзларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, яратилган имкониятлардан хабардор бўлдилар.

Салтанат ДАУШБАЕВА,

«Адолат» СДП Қораўзак тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+