Аввало ишонч уйғонсин

14.06.2021 11:06:46

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони қабул қилинди. Фармонда 2021 йил 1 январдан бошлаб, ҳар бир умумтаълим муассасасида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилган эди.

Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларга ёш авлодни маънан баркамол этиб тарбиялаш, мактаб ўқитувчилари ва фаол ўқувчиларининг ижодий ишларини кенг жамоатчиликка етказишга кўмаклашиш, турли хилдаги викториналар, мушоиралар, адабий кечалар, қизиқарли дарслар, китобхонлик ва шеърхонлик мусобақаларини ташкил этиш вазифалари юкланади.

Тадқиқотларга қараганда, ҳар бир бола ўзига хос қобилият билан туғилар экан. Қобилиятнинг шаклланиши эса кўп жиҳатдан уни ўраб турган муҳитга, бола билан шуғулланишга боғлиқ. Қобилият эгасини тўғри йўлга солиш, уни ривожлантиришда, интеллектуал қобилиятларнинг ўзига хос равишда қарор топиши учун уни меҳнат қилишга ўргатиш зарур. Ҳозирда ҳар бир мактабга маданий-ижодий ишлар бўйича тарғиботчининг вазифаси ҳам, маърифат ва маънавият ташаббускорлари билан биргаликда ёшлар қобилиятларини қарор топтиришга йўналтирилган.

Партиямиздан халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Санжар Қурбонов ҳам Кармана туманидаги 18-мактабнинг  Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси сифатида самарали фаолият олиб бормоқда.

Биргина вазифа ортидан ўнлаб ижодий ишларни қабул қилиб олгач, уларни газетада чоп эттирдик. Натижа аъло. Ўқувчилардаги ўзига бўлган ишонч ўн карра эмас, юз карра ошди.

Кармана туманидаги 18-мактабнинг ўғил-қизлари орасидан ҳақиқий ижодкорлар шаклланишига эса менда ишонч кучайди – дейди Навоий зиёчи газетаси бош муҳаррири Санжар Қурбонов.

 

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат”  СДП

Навоий  вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+