Аёл оилада оқила, жамиятда фаол бўлса...

19.08.2021 16:08:06

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят ва Қарши шаҳар Кенгаши томонидан Қарши шаҳридаги юридик техникуми тадбиргоҳида “Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, ёшлар, хотин-қизлар ташкилотлари, маҳаллалар вакиллари ва оммавий ахборот воситалари  ходимлари қатнашди.

Давра суҳбатида партия вилоят Кенгаши раиси Руиддин Раупов маъруза қилди.

-Хотин-қизларни бежизга гулга қиёсламайдилар,-деди Руиддин Раупов.-Эл-юрт таянчи оила бўлса, аёл шу қўрғоннинг чироғидир. Бугун партиямиз сафида 32 минг нафардан ортиқ  аъзолар бўлса, шуларнинг қарийб 15 минг нафарини,  жами вилоятимиз аҳолисининг 40 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида ҳам хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Шу туфайли  бугун техникум ва олийгоҳ талабалари,  академик лицей ўқувчи қизларини ҳам тадбирга жалб этишдан кўзланган мақсад уларни ватанпарварлик  ҳамда миллий ғоя руҳида тарбиялашдир. Шунингдек, мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор ифодасини чуқурроқ ҳис этишини онгига сингдиришдан иборат. Бу эса албатта инсонларнинг она юртга, оилага бўлган садоқатини янада оширади.

-Барча жабҳада муҳим-сиёсий иқтисодий қарорлар қабул қилинишида хотин-қизлар иштироки фаоллашган,-деди Аёллар Кенгаши раиси Азима Зайнуддинова.-Ҳокимият тармоқлари, маҳаллалар, қишлоқ фуқаролар йиғинлари  ва хотин-қизлар Кенгашлари, сиёсий партиялар, ўқув юртлари, касаба уюшмалари фаолиятида ҳам аёлларимиз муҳим ўрин тутмоқда.

Давра суҳбатида сўзга чиққан ҳуқуқшунос Дилрабо Чориеванинг фикрича, мустақил Ўзбекистон хотин-қизлари ҳар томонлама билимли ва маданиятли бўлиб, ҳаётда ўз ўрнини топиши, мартаба ва муваффақиятга эришиши айнан билими, малакаси ва касбий даражасига боғлиқлигини яхши англайди. Шунинг учун ҳам хотин-қизлар ўз кучи ва қобилиятига ишонади.

Тадбирда музокарада қатнашганлар  сиёсий, иқтисодий, тадбиркорлик йўналишларида  хотин-қизлар иштироки кенгайиб бораётганлигини алоҳида эътироф этдилар. Мутахассислар республикамиздаги жами аёлларнинг 95 фоизини ўз аниқ мақсади борлигини йиғилганларга  тушунтириб ўтдилар.

Давра суҳбатида иштирок этган партия фаоллари Президентимиз раҳнамолигида  амалга оширилаётган изчил сиёсат Ўзбекистон хотин-қизларига бахтли ҳаёт кечириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, мамлакатимиз сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш имконини бераётир. Иштирокчилар хонадонларимиз осойишталигининг посбони бўлган хотин-қизларнинг нафақат оилада, балки мамлакатимизнинг сиёсий ҳаётидаги иштирокини янада кенгайтириш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини бердилар. Агар ушбу тавсияларга амал қилинса ,  аёлларга  фаоллиги янада ошади.

                                                                  Адҳам САЙНИЯЗОВ,        

                                             Ўзбекистон “Адолат” СДП Қарши шаҳар

                                             Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+