Аёл соғлом бўлса-жамият соғлом бўлади

19.09.2022 10:09:43

Аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, жумладан хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш «Адолат» СДПнинг сайловолди дастурида белгиланган асосий вазифаларда бири. Бу йўлда соғломлаштириш билан бирга тарғибот тадбирлари катта аҳамиятга эга. Партиянинг Хонобод шаҳар кенгаши томонидан «Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида шаҳардаги 15-МТТда ташкил этилган давра суҳбати шу мақсадга қаратилди.

«Хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари» мавзусидаги мазкур тадбирда партия фаоллари, МТТ ходимлари ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. Мутахассис ва шифокорларнинг «Оилада тиббий маданият», «Аёл соғлом бўлса» «Соғлом аёл-соғлом жамият» мавзуларидаги маърузалари эшитилди. Туғиш ёшидаги аёллар билан ишлашда шифокор масъулияти ва оилада тиббий маданият масаласи тушунтириб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар учун тиббий кўрик ташкил этилди.

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши

 Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+