Аёл соғлом бўлса – жамият соғлом бўлади

20.10.2022 11:10:36

«Адолат» СДП Мўйноқ туман Кенгаши фаоллари томонидан «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида тумандаги 31-сонли оилавий поликлиникада давра суҳбати ташкил этилди.

«Аёл соғлом бўлса - жамият соғлом бўлади» шиори остида ўтган суҳбатда Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгаши депутати С.Бахрединова, бошланғич партия аъзолари ва тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирок этди.

Учрашувда хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, оилада тиббий маданиятни ошириш ҳамда оналар ва болалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилиб, мазкур йўналишда партия томонидан белгиланган мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот берилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан ўтган мулоқот давомида соҳадаги мавжуд муаммолар ҳам тингланиб, депутат томонидан ушбу масалалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва маҳаллий Кенгаш сессияси кун тартибларига киритиш белгилаб олинди.

Альбина ИНИЯТОВА,

«Адолат» СДП Мўйноқ тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+