“АЁЛ, ЖАМИЯТ, СИЁСАТ” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир

21.02.2024 14:02:46

Аёллар ва қизларнинг илм-фан билан тўлақонли фойдаланишларига тенг имкониятлар яратилиши, шунингдек хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида БМТ Бош Ассамблeяси томонидан қабул қилинган “Тараққиёт мақсадларидаги фан, тeхника ва инновациялар” тўғрисидаги рeзолюцияда 11 Фeвраль – “Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни” деб эълон қилинган.
Мамлакатимизда мазкур санага бағишлаб “Илмли аёллар – жамият кўзгуси” мавзусида илмий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда хотин-қизларнинг илмий салоҳиятларини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар ҳафталиги эълон қилинган. Ҳафталик доирасида вилоятимизда ҳам хотин-қизларнинг илмий салоҳиятини юксалтиришга йўналтирилган бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.


Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан сиёсий партиялар ва Бухоро давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида “АЁЛ, ЖАМИЯТ, СИЁСАТ” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.


Тадбирга сиёсий партиялар аъзолари, депутатлар, олима аёллар, таълим, маданият каби соҳаларда ютуқларга эришаётган, юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган ҳамда Зулфия издошлари, халқаро кўрик-танловлар ғолиб ва совриндори бўлган хотин-қизлар иштирок этишди.


Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Санжар Майдонов ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда оиладаги зўравонлик, аёллар ҳуқуқи, гендер тенглик масалаларида кенг кўламли ишлар ва янги қонунлар қабул қилинаётганлигини таъкидлаб ўтди.
- “Жумладан, халқ вакиллари бўлмиш депутатлар томонидан Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Кодексларга оиладаги зўравонликни жиноят деб ҳисобловчи ҳамда аёллар ва болаларни қўшимча ҳимоя механизмлари билан таъминлайдиган ўзгартишлар бир овоздан қабул қилинди. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Ўзбекистонда болалар ва аёлларга нисбатан зўравонлик масаласини ҳал қилиш бугунги кунда қанчалик долзарб эканлигига тўхталиб ўтди. Зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига аёлларгина эмас, биринчи навбатда давлатнинг ўзи қарши эканига урғу беришимиз лозим. Оиладаги зўравонлик — оиланинг ички иши эмас, бу муаммо бутун жамиятга тегишли. Аёл ўз дарди билан ёлғиз қолиб кетмаслиги керак” - деди партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари ўз нутқида.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар тизимли тарзда давом эттирилмоқда. Гендер тушунчаси фақат аёллар манфаатларини ифодаламайди. Ҳар икки жинс вакилларининг ўз орзу ва мақсадлари сари дадил одимлаши, ҳаёт сифатини ошириш учун бир хил имкон бериш кераклигини илгари суради. Тараққий этган жамиятнинг талабларидан бири, бу – эркак ва аёл ҳуқуқлари тенглигидир. Бу эса ўз навбатида ҳар бир мамлакатда сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан янада ривожланишига хизмапт қилади.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+