Аёллар бандлиги — оилалар ва жамият фаровонлигининг муҳим шарти

22.07.2022 12:07:17

Боёвут туманида хотин-қизларнинг ижтимоий мавқейини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ишсиз аёлларни бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан бешта муҳим ташаббуснинг сўнггиси бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

«Адолат» СДП Боёвут туман Кенгаши раиси А.Шомирзаев ташаббуси билан Боёвут туман Сармич МФЙ ҳудудида ташкил этилган гиламдўзлик ўқув курсида «Аёллар дафтари» га киритилган ишсиз хотин қизлар касб ўрганиб келмоқда. Бу ташаббусни Сармич МФЙ ҳоким ёрдамчиси Акбўтаев Ўктам, туман ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Абдужабборов Анварлар қўллаб қувватлаб келмоқдалар.

Гиламдўзлик ўқув курсидаги ўқувчи қизлар: Саодат Раббимқуловна, Эшонқулова Фарида, Бийтўраева Муқаддас, Исмоилова Шоира, Эгамбердиева Наргизалар фаол ўқувчилар сафида алоҳида меҳнат қилмоқдалар.

- "Адолат" СДП Боёвут туман Кенгаши раиси Абдужалил Шомирзаевнинг ниятлари жуда катта ,шундай гиламдўзлик ўқув курсларини тумандаги 10 та маҳаллада ҳам ташкиллаштириб, мингга яқин ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлаймиз дейди.

Умуман олганда, давлатимиз томонидан 5 та ташаббус доирасида ёшлар ва хотин- қизлар бандлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳар бир фуқаромизда давлатимизнинг ёрқин келажагига улкан ишонч бағишлайди.

"Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+