“Аёллар дафтари” имкониятлар эшиги бўлмоқда

07.05.2021 13:05:40

Элликқалъа туманида 2942 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган эди. Шундан бугунгача ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларимизнинг 54 фоизини касб-ҳунарга ўқитиб, 206 нафар аёлларга 5 млрд 2 млн 283 минг сўмлик  имтиёзли кредитлар ажратилди.

“Тоза боғ” овул фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари” руйхатига киритилган Гулсара Рейимбаева тумандаги халқ банки Элликқалъа филиалига мурожаат қилиб 29 млн сўм имтиёзли кредит олиб унга 1 минг 200 та бройлер жўжа сотиб олди.

- Қанийди, биз аёлларга ҳам имконият берилса, тадбиркорлик қилсак, қўлимиздан иш келишини кўрсата олсак, дея орзу қилардим, — дейди Г.Рейимбаева. — Қарангки, 2021 йил банкдан 29 миллион сўм кредит олдим. Бройлер жўжалари олиб келинганида бир кунлик эди. Табиий шароитда 40 кун боқилган жўжаларнинг ҳар бири ўртача 1,5-2,5 килограммдан тош босадиган бўлди ва уларни бозорга чиқардик. Яна фермер хўжаликларига шартнома асосида парранда етказиб бердик. Олинган даромад кредитни муддатидан олдин ёпишга, тадбиркорлик йўналишини кенгайтиришга, рўзғорни бутлашга ёрдам бермоқда.

Олиб борилаётган тизимли ишлар натижасида қишлоқ аёллари бемалол уйларида ўтириб тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. Ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ўзининг ҳиссасини қўшиш имконияти яратилмоқда. Бу имконият аёлларнинг тадбиркорлик салоҳияти ва истеъдодини юзага чиқариш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Равшанбек АКНАЗАРОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Элликқалъа туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+