“Аёллар дафтари” рўйхатидаги аёллар касбга ўқитилмоқда

11.05.2021 11:05:16

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан аҳоли турмуш тарзини яхшилашда олиб борилаётган самарали саъй-ҳаракатлар, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари, манзилли иш олиб боришни кўзда тутган “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” бўйича қўллаб-қувватлаш,  дафтарларга киритилган фуқароларнинг  муаммоларини ҳал этиш фаолияти алоҳида ўрин тутмоқда.

Хусусан, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва кенгайтириш истагида билдирган мурожаатларига асосан, уларга нақд пул шаклидаги ва таъминот йўналишидаги имтиёзли кредит маблағи ажратиш каби масалалар «Адолат» СДПнинг маҳаллий Кенгашларидаги депуатлари томонидан назоратга олиниб, ижроси таъминланмоқда.

Бундан ташқари ўткан ҳафтада Халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгаши депутати А.Худайбергенов партиямизнинг “Аёллар ташаббускор депутатларни муаммоларни ҳал қилишга ундади” лойиҳаси доирасида амалга ошириш тумандаги «Жипек жолы» МФЙ худудидаги «Аёллар дафтари»га киритилган аёллар билан мулоқотлар ўрнатилиб, уларнинг мурожаатлари ҳам тингланди. Мулоқот давомида депутат эҳтиёжманд оилалар учун турли полиз кўчатларини ўз ҳисобидан тарқатиб чиқди.

Аёллар ўзларининг бандлиги таъминланганлигидан ва мурожаатлари ҳал бўлганлигидан партия фаолларига ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

 

Ханназат СУЛАЙМАНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Чимбой тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+