Аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш-давр талаби

22.09.2022 12:09:18

Партиянинг Шеробод туман Кенгаши ва партия туман «Аёллар қаноти» Кенгаши томонидан тумандаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида хотин-қизлар иштирокида «Хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишда партияларнинг роли» мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия туман Кенгаши ва «Аёллар қаноти» Кенгаши ходимлари, депутатлар, туман касб-ҳунар маркази ходимлари, туман Кенгаши фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда маърузачилар томонидан мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, шунингдек гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш ишлари бир неча йўналишларда, хусусан, аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, аёлларни ҳимоя қилишнинг институционал асосларини такомиллаштирилаётганлиги алоҳида қайд этилди. Аҳолининг гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқлари тўғрисида хабардорлигини ошириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида уларга риоя этилишини таъминлаш учун масъул мансабдор шахсларни тегишли ҳуқуқий меъёрлар асосида ўқитиш бўйича олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

сурхон1_4

Абдукарим Абдураимов, туман касб-ҳунар маркази мудири, тадбир иштирокчиси:

-Бугун юртимизда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини таъминлаш, қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бир сўз билан айтганда, опа-сингилларимизни жамиятнинг тенг ҳуқуқли, фаол ва бунёдкор аъзосига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Аёллар муаммоларини бартараф этишга, уларнинг ҳақ- ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оила ва жамиятдаги нуфузини оширишда республикамиздаги мавжуд барча вазирлик ва идоралар кенг жалб қилиняпти, бугун аёллар масалаларига барча ташкилотлар мутасаддилари ижобий ва жиддий қарашмоқда. Бундай ёндашув амалий ва самарали натижаларни бермоқда, хотин-қизларнинг яхши яшаши, меҳнат қилиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Бу ҳақда Президентимиз томонидан тасдиқланган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонун фикримга яққол мисол бўла олади.Бу эса бугунги кунда юртимизда аёлларга эътибор ҳар қачонгидан ҳам юксакларга кўтарилганлигидан далолат беради.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан тавсия ва таклифлар билдирилди ва ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

 

Манзура Улуғбердиева,

 “Адолат” СДП Шеробод туман “Аёллар қаноти” Кенгаши фаоли

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+