Аёллар- қонун ҳимоясида

26.07.2022 16:07:50

Ўзбекистон "Адолат" СДП Бойсун туман Кенгаши, туман “Аёллар қаноти” Кенгаши ҳамда, туман ИИБ билан ҳамкорликда тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш муҳим вазифа”  мавзусида тадбир ташкил этилди.       

Тадбирда партиянинг туман Кенгаши ва Аёллар қаноти Кенгаши вакиллари, депутатлар, туман ИИБ ходимлари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш туман бўлими вакиллари, БПТ аъзолари, мактаб педагог–ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Президентимизнинг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар юзасидан тушунчалар беришди.

Маърузачилар томонидан мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, шунингдек гендер тенгликни таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш ишлари бир неча йўналишларда, хусусан, аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, аёлларни ҳимоя қилишнинг институционал асосларини такомиллаштирилаётганлиги алоҳида қайд этилди. Аҳолининг гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқлари тўғрисида хабардорлигини ошириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида уларга риоя этилишини таъминлаш учун масъул мансабдор шахсларни тегишли ҳуқуқий меъёрлар асосида ўқитиш бўйича олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

сурхон2_6

Мақсад Абдуллаева, туман “Аёллар қаноти” Кенгаши фаоли, БПТ етакчиси:

-  Юртимиз аҳолисининг 50 фоизини ташкил этадиган хотин-қизлар жамиятнинг барча соҳаларида самарали фаолият юритмоқда. Гендер тенгликни жорий қилиш нуқтаи назаридан барча соҳалар қаторида таълимдаги ижобий силжишларни алоҳида таъкидлаш керак. Ўтказилган тадбир жамиятимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқи ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашда, уларнинг ечимларини илмий ва амалий йўналишларда очиб кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади. Айтиш жоизки, Қонуннинг қабул қилиниши давлат бошқарувида аёлларнинг эркаклар билан тенг шароитда иштирок этишини, айниқса, раҳбарлик лавозимларида ҳам ишлаши мумкинлигини кафолатлайди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан тавсия ва таклифлар билдирилди ва  ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

 Азиза Холмўминова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бойсун туман

“Аёллар қаноти” Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+