Аёллар – жамиятимиз фаровонлиги гарови

27.04.2022 16:04:25

“Адолат” социал-демократик партияси томонидан хотин-қизларни зўравонликлардан ҳимоялаш мақсадида барча даражадаги депутатлик корпуслари, партия фаоллари, “Аёллар қаноти” Кенгашлари, ҳамкор ташкилотлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари шунингдек, ИИВ ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда хотин-қизлар билан “маҳаллабай” ва “фуқаробай” усулида юзма-юз мулоқотлар олиб бориш йўлга қўйилган.

Шундай учрашувлардан бири “Адолат” социал-демократик партиясининг “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида Тўрткўл туманидаги “Шорахон” ОФЙда ташкил этилди. Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Урингул Аллабергенова томонидан аёлларнинг муаммолари тингланди ва мазкур мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилган бўлса, айрим масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

қораф

Партиямиз томонидан ушбу лойиҳа орқали хотин-қизлар ўртасида, айниқса, туман, қишлоқ ва юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳуқуқий-тарғибот ишларини мунтазам олиб бориш ва ҳеч бир аёлни четда қолдирмаган ҳолда учрашувлар ташкил этиш белгиланган. Зеро, юртбошимиз томонидан аёлларга бўлган эътибор ва яратилган шарт-шароитларни янада кучайтириш, кейинги беш йил ичида давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

“Адолат” СДПнинг сиёсий платформаси ва сайловолди дастурида хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашга қаратилган бирқанча вазифалар белгиланган бўлиб, хотин-қизларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш мақсадида партиянинг барча турдаги депутатлик корпуслари томонидан аҳоли билан яқиндан мулоқотлар ўтказилиб келмоқда.

Шамшед ҚУТЛЫМУРАТОВ,

АдолатСДП Тўрткўл тумани Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+