Аёллар – жамиятимиз таянчи

24.08.2022 11:08:34

Барча замонларда аёлларга бўлган ҳурмат-эътибор юксак қадрланган. Аёллари эъзозланган юртнинг  мавқейи ҳам баланд бўлган. Аёл келажак авлодни дунёга келтириб, тарбиялаб вояга етказувчи инсон. Бугунги кунда жамиятимизда хотин-қизларимизга бўлган хурмат-эҳтиром ва эътибор янада янгича қиёфа акс этиб бормоқда.

 Асосан, охирги тўрт йилда хотин-қизларнинг манфаатларини таъминлаш, жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ишлар амалга оширилди.

«Адолат» социал-демократик партияси ҳам ўз дастурида аёлларнинг оилада ҳам, жамиятда ҳам тенг ҳуқуқли ўз ўрни борлигини ва барча соҳаларда фаол иштирокни қўллаб-қувватлайди.

бах

Мазкур дастурий вазифаларни тарғиб қилиш ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида партия Тахиатош тумани «Аёллар қаноти» Кенгаши раиси К.Хасанова тумандаги «Тахиатош дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти ишловчи хотин-қизлар билан «Аёллар – жамиятимиз таянчи» мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Учрашув давомида хотин-қизларнинг давлат ва жамият тараққиётидаги ролини ошириш, аёлларнинг бугунги жадал олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув якунида иштирокчиларнинг фикр мулоҳазалар ўртага ташланиб, келгуси режалари, муаммо ва таклифлари тингланди.

Оразбек ЖАЛҒАСОВ,

“Адолат” СДП Тахиатош тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+