Аёллари улуғланган юртда яшаш - саодат

30.09.2022 16:09:49

Бугун энергетика соҳасида етакчи корхоналардан бири ҳисобланган «Тошкент ИEС» АЖда «Аёллари улуғланган юртда яшаш – саодат» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда «Адолат» СДП Тошкент вилоят кенгаши бош мутахассиси Севдо Жалолхонова, Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгаши депутати Гулнора Аҳмедова, «Агробанк» Тошкент вилоят бошқармаси бош юрист-консультанти Ҳумоюн Шовхиев ҳамда Ар-роҳман жоме масжиди имом хатиби Отабек домла Нурмуҳаммедовлар иштирок этишди.

Маълумки, хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим омилидир. Бугунги кунда уларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва мавқейини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган. Инсон қадри улуғланаётган мамлакат оналари авваламбор фарзандининг яхши ўқиши, меҳнат қилиши учун яратилаётган муносиб шароитлардан боши осмонга етиши аниқ. Бугун аёлларимиз нигоҳида ана шундай розилик ва шукроналик акс этмоқда.

Бахтимиз шундаки, истиқлол йилларида аёлларимиз чинакамига эъзозу ҳурмат, қадр топди. Бугун тиниб-тинчимас ўзбек аёли — Сенат аъзоси, раҳбар, санъаткор, тадбиркор, врач, ўқитувчи, энергетик, фан арбоби, жаҳон чемпиони, оила таянчи ва баркамол авлоднинг улуғ онасидир. Бугун озод ва обод юртимизнинг барча соҳадаги дадил қадамида, эришаётган оламшумул ютуқларида хотин-қизларнинг муносиб ҳиссаси бор. Уларга кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрлик ҳамда юксак эътибор туфайли мамлакатимиз аёлларининг жамиятдаги мавқейи ва нуфузи юқори даражада. Бундай барча имконият ва шароитлар яратилаётган юртда яшашнинг ўзи саодатдир!

Давра суҳбатида ана шу мавзудаги фикр-мулоҳазалар билдирилиб, самимий тарзда бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида «Адолат» СДП Тошкент вилоят кенгаши томонидан бир гуруҳ хотин-қизлар меҳнатдаги ютуқлари, жамоат ишларидаги фаолликлари эътироф этилиб, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+