Аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш – долзарб вазифа

23.04.2021 10:04:55

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах шаҳридаги “Сайилжой” академик лицейида “Аёлга зуғум қилманг!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши ҳодимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, психолог, лицей ўқитувчилари, ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан камситишни бартараф этиш, уларнинг тенг ҳуқуқли эканлигини таъминлаш нафақат миллий ёки ҳудудий миқёсда аҳамият касб этади, балки, айни замонда мамлакат ҳукуматининг бу борадаги устувор вазифаларига киради. Бош қомусимизда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги ҳақида алоҳида модда киритилган бўлиб, хотин-қизларга таълим олиш, касбий тайёрланиш, иш, меҳнат учун рағбатланиш ва хизмат юзасидан кўтарилишида тенг ҳуқуқий имкониятлар яратилмоқда. Шунга қарамасдан, айрим ҳудудлардага оилаларда қийинчиликлар, аёлларга бўлаётган зулм ва тазйиқлар ҳали ҳамон учраб турибди.

-Ҳаётда ана шундай босимларга дуч келаётган аёлларимиз билан мулоқот жараёнларида биз уларга ривожланиш ва малака оширишда тўхтамасликларини таъкидлаймиз, –дейди психолог Дилшод Имомназаров. - Аксарият олий таълим битирувчилари ўзлари ўқиган соҳасида ишлашни, жамиятда ўз ўрнини топиб, фойда келтиришни исташади. Қолаверса, биз биламизки, миллат тарбияси ҳам бевосита аёл тарбиясига боғлиқ. Билимли она фарзандига тўғри тарбия беради, бу эса миллат келажагига қўйиладиган асосий пойдевор ҳисобланади. Ўйлайманки, бугунги кунда кўплаб замонавий ва дунёқраши кенг бўлган оилалар мана шундай фикрлашмоқда. 

Қолаверса, тадбирда сўзга чиққанлар томонидан бугуннинг замонавий қаҳрамон аёли оилада ҳам, билим ёки касб-ҳунар эгаллашда ҳам ҳар томонлама фаол бўлишлари, комил инсон сифатида шаклланишлари муҳим эканлиги таъкидланди.

Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда ана шу ҳар томонлама шаклланган аёлларимиз хотин-қизларимизни кўриб хурсанд бўламиз. Улар нафақат оилада, балки жамиятда ҳам ўзининг муносиб ўрнини топиб олишган. Қолаверса, уларни қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш масалаларига Юртбошимиз томонидан ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шахноза СОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+