Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз

21.12.2022 16:12:12

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қораўзак тумани Кенгаши ташаббуси билан тумандаги «Есимөзек» овул фуқаролар йиғини биносида «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида «Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз» шиори остида давра суҳбати ўтказилди.

Ўтказилган давра суҳбатида Қораўзак тумани Кенгаши раиси С.Даушбаева, Қораўзак тумани «Аёллар қаноти» аъзолари ва партиямиз фаоллари иштирок этдилар. Тадбирда аёллар ва уларнинг ҳуқуқлари, уларга берилаётган имкониятлар ва бу имкониятлардан унумли фойдаланиш хамда гендер тенглик тўғрисида сўз юритилди.

Хотин-қизлар, олима аёллар ва соҳа мутахассислари иштирокидаги тадбирда партиямиз томонидан ташкил этилган ушбу лойиҳанинг мазмуни ва моҳияти, «Ҳимоя ордери» амалиёти ҳамда оилавий низоларни бартараф этиш жараёнларида оилага зиён етказмасдан туриб хотин-қизларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида атрофлича фикрлар алмашилди.

Ўтказилган ушбу учрашувда нафақат аёллар масаласи балки, ёшлар масаласида ҳам бир қанча фикрлар билдирилиб, тадбир ўзаро очиқлик руҳида ўтказилди.

Арзыхан Аймуратова,

Халқ депутатлари Қораўзак тумани Кенгаши депутати,

Қораўзак тумани «Аёллар қаноти» аъзоси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+