Аёлларни зўравонликлардан ҳимоялаймиз!

18.04.2022 09:04:59

Ўзбекистон “Адолат” СДП Денов туман “Аёллар қаноти” Кенгаши томонидан тумандаги 1- сонли Мактабгача таълим ташкилотида туман Ички ишлар бўлими ҳамда туман маҳаллаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари иштирокида "Аёлларни зўравонликлардан ҳимоялаймиз" мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг туман Кенгаши ва партия туман “Аёллар қаноти” Кенгаши фаоллари, туман Кенгаши депутатлари, бошланғич партия ташкилот аъзолари ва туман маҳаллаларидан хотин-қизлар иштирок этишди.

Тадбир давомида руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлиги юзасидан маърузалар қилинди.

Айтиш керакки, аёлларга нисбатан зўравонликлар асосан сифатсиз таълим сабаб бўлган паст иқтисодий кўрсаткичли оилалар бошига тўғри келади. Шу жумладан, аёлларга нисбатан зўравонликлар аёлнинг иқтисодий етишмовчилиги туфайли юз беради. Шуни айтиш лозимки, дунёдаги давлатларнинг кам қисми аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасидаги қонунларни қабул қилган.

Бу борада Ўзбекистон “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларни қабул қилган саноқли давлатлар қаторига киради. Бу қонунлар давлат ва бошқа тегишли ташкилотларни аёллар зўравонлигига қарши курашиш ва уларга барҳам беришга чақиради.

сурхон 1

Тадбир давомида ана шулар хусусида сўз юритилиб, аёлларга нисбатан зўравонлик ва репродуктив ёшидаги аёллар ўлими ва уларнинг меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолишининг муҳим сабаблари кўрсатиб берилди.

 Хайринисо Тўхтасинова, туман партия “Аёллар қаноти” Кенгаши фаоли:

- Бугун юртимизда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини таъминлаш, қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бир сўз билан айтганда, опа-сингилларимизни жамиятнинг тенг ҳуқуқли, фаол ва бунёдкор аъзосига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Аёллар муаммоларини бартараф этишга, уларнинг ҳақ- ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оила ва жамиятдаги нуфузини оширишда республикамиздаги мавжуд барча вазирлик ва идоралар кенг жалб қилиняпти. Бугун аёллар масалаларига барча ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари бошқача кўз билан, яъни ижобий ва жиддий қарашмоқда. Бундай ёндашув амалий ва самарали натижаларни бермоқда, хотин-қизларнинг яхши яшаши, меҳнат қилиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Берилаётган бундай имкониятларга шукрона айтиб, масъулиятни ҳис этган ҳолда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳар бир жараёнда фаол иштирок этмоғимиз лозим. Аёл фаол бўлса, миллат баркамол бўлади, миллат келажаги ҳам аёллар қўлида. Шундай экан биз аёллар миллатимиз, жамиятимиз келажаги учун бор куч, билим ва имкониятимизни сафарбар қилишимиз лозим. Зеро, оиладаги тотувликни, жамиятдаги барқарорликни, юртдаги осойишталикни, бир сўз билан айтганда, дунёдаги мувозанатни ҳам сақлаб турадиган аёлдир.

Тадбир сўнгида тадбир иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар олишди.

  

 Гавҳар Шоимова,

Халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+