Аёлларнинг гендер тенглиги мустаҳкамланади

31.03.2022 15:03:13

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бугунги кунда хотин-қизлар учун кенг имкониятлар яратилиши натижасида аёлларнинг жамиятда тенг ҳуқуқлилик даражаси юқори поғонага кўтарилмоқда. Айниқса, жорий йилда Муҳтарам Президентимиз томонидан  ПҚ-146 , ПФ-81 ва ПФ-87-сони фармонларининг қабул қилиниши Ўзбекистонда хотин-қизлар муаммоларининг ҳал бўлиши уларнинг жамиятда ўз ўрнини эгаллашида  катта имкониятлар эшигини очади. Жумладан, хотин-қизларга тадбиркорлик қилишлари учун  кредитлар ажратиладиган, хотин-қизларнинг  касбга ўрганиш юзасидан мурожаатлари бўйича  харажатлари ҳамда ОТМга кириш учун тавсияномалар ва контракти давлат томонидан тўлаб бериладиган ва  оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар билан таъминланадиган бўлди. Шунингдек,  “Аёллар дафтари” га  киритилган аёлларга кредит берилиши ҳамда ёлғиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилиниши, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ҳисса қўшган хотин-қизларнинг меҳнатлари инобатга олиниб “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан рағбатлантирилиши каби имтиёзларнинг яратилганлиги хотин-қизларимизга жуда катта моддий ва маънавий рағбат бўлди.  Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда  дастлабки синов қўлланилмаслиги, раҳбарлик лавозимига танловда хотин-қизларнинг ва эркакларнинг тенг иштироки таъминланиши каби имкониятлар  “Янги  Ўзбекистон” шароитида  аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда хизмат қилади.

Мазкур қарор орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган, тиббий, ҳуқуқий ва психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ижобий ҳал бўлади.

Бир сўз билан айтганда, замонга мос бўлган, гендер тенгликни таъминлайдиган бундай қарорларнинг ўз вақтида қабул қилиниши,  кўнгли ўксик хотин-қизларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашида ҳамда жамиятда муносиб ўринга эга бўлишида  хизмат қилиши билан қувонарлидир.

                                                                      Майсара     Худайберганова

Боғот туман Кенгаши депутати,

                                             Ёшлар сиёсати, хотин қизлар ва гендер тенглик

                                                    масалалари бўйича доимий комиссия раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+