Аёлларнинг сиёсий билимлари оширилди

17.08.2022 10:08:45

Халқ депутатлари Когон туман Кенгашига «Адолат» СДПдан сайланган депутат Дилдора Муродова томонидан партиянинг «Адолат» сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар куни» лойиҳаси доирасида тумандаги «Б.Нақшбанд» ва «Чолоки» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хотин-қизлар иштирокида сиёсий ўқув ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳар бир фуқаронинг, айниқса аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш, уларнинг сиёсий жараёнларда фаоллигини таъминлаш, қабул қилинган сўнгги қарор ва фармонлар моҳияти билан яқиндан таништиришдан иборатдир. Шунингдек, сиёсий ўқувда депутат Д.Муродова томонидан йиғилганларга янги қонунлар, қарорлар ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳамда муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

бух2_15

Шу билан биргаликда сиёсий ўқувда йиғилганларга аёллар жиноятчилиги ва ҳуқуқбузарликларини олдини олиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш орқали кучли иммунитет яратиш мақсад қилиб олингани ҳамда ушбу тадбир ана шу жиҳатдан бениҳоя аҳамиятли эканлиги таъкидланди. Мамлакатимизда яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси энг аввало инсон қадри учун эканлиги қайд этилди.

Ташкил этилган сиёсий ўқув ўзининг маълумотларга бойлиги ҳамда сермазмунлиги билан аҳамиятли бўлди. Маҳаллаларда яшовчи хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини билиш баробарида, мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда давлатимиз раҳбарининг бугунги одилона сиёсатига яна бир карра шукроналик адо этдилар.

Сиёсий ўқув давомида барча иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига депутат томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+