Аёлнинг шикояти туҳмат бўлиб чиқди

08.04.2021 19:04:26

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи аёл шаърий никоҳда бўлган турмуш ўртоғи ва қайнукаси томонидан мунтазам зўрлаб келинганини баён этиб, интернет сайтлардан бири орқали мурожаат қилгани акс этган видеолар тарқалиб, кенг жамоатчилик эътиборини ўзига қаратди.

Мазкур ҳолат юзасидан партия Жарқўрғон туман Кенгаши, туман “Аёллар қаноти” Кенгаши ходимлари томонидан ўрганиш ишлари  зудлик билан олиб борилиб, унга  қонун доирасида қандай чоралар кўрилганлиги ўрганилди.

Аниқланишича,  фуқаро П.Э. ўзининг акасининг шаръий хотинини ҳақорат қилгани ва унга енгил тан жароҳати етказгани учун жаримага тортилган.

Бундан ташқари, аёлнинг эри Ч.Н. ва қайнукаси П.Э. аёлга зўрлик ишлатиб, доимий равишда жинсий алоқада бўлганлиги ҳолати юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилган. Текширувда бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги, аёл турмуш ўртоғи ва қайнукаси зўрлагани бўйича туҳмат қилганлиги  маълум бўлди. //t.me/Surxondaryoviloyatiprokuraturasi/403).

Шунингдек, айни пайтда аёл З.Х. ва Ч.Н.ларни шаърий никоҳлаган Х.Т.га нисбатан МЖтКнинг 240-моддаси (диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилган.

Шу ўринда айтмоқчи бўлганимиз,  албатта, ижтимоий тармоклар наинки, юртимиз, балки, дунё саҳнида юз бераётган барча ахборотларни бизга зудлик билан узатувчи кундалик эҳтиёжимизга айланганганлиги барчамизга аён.  Ҳаммамиз хам янгиликлардан хабардор бўлиш, дунёқарашимизни ўстириш максадида интернет тармоғига мурожаат киламиз. Шундай экан, интернет тармоқларига ахборот узатувчилар  аниқ ва батафсил ўрганилган хабарларни жойлаштиришса,  максадга мувофиқ бўлар эди.

Рустам Ҳамраев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+