Аждодлар хотираси – муқаддас

10.05.2022 09:05:32

Хотира хиёбони – Наманган шаҳридаги гўзал ва мафтункор масканлардан бири. Бу  ер  талаба ва ўқувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари, келин-куёвларнинг энг севимли гўшаларидан бири. Улар Ватанимиз озодлиги йўлида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатган, Мустақиллик учун кураш олиб бориб,  халқ бахт-саодати учун  жон фидо қилган инсонларни ёдлаб, хотираларига ҳурмат бажо келтирадилар.

Айниқса, Хотира ва қадрлаш кунини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўрилаётган шу дамларда майдон наманганликлар ва шаҳримиз меҳмонлари билан гавжум. Улар орасида турли ёшдаги кишиларни учратиш мумкин. Ўқув муассасалари, корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар жамоалари бирин-кетин ташриф буюришмоқда.

Намангандаги 25-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан шу ерда учрашиб қолдик. Уларга “Адолат” СДП Давлатобод туман кенгаши раиси Венера Отажонова раҳбар экан. Ёшлар хиёбон тўридаги  “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Сўнгра зарҳал ҳарфлар битилган “Хотира китоблари”ни варақлашди. Уларнинг саҳифаларидан Иккинчи жаҳон уруши фронтларида ҳалок бўлган наманганликларнинг номлари ёзилган. Уларнинг сони 29 минг нафардан зиёд. Жами урушда қатнашганлар сони эса саксон мингга яқин.

 – Партиямиз фаоллари Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жойларда жуда кўплаб тадбирлар ўтказишди, - дейди “Адолат” СДП Давлатобод туман кенгаши раиси в. Отажонова. – Учрашувлар, суҳбатлар, маърузалар ташкил этилди. Бир қатор мактабларда Хотира хиёбонига зиёратлар уюштирилди. Бугун хиёбонга келган ўғил-қизлар юртимиз тарихидан ўзига хос сабоқ олдилар. Бу, уларда Ватанга муҳаббат, аждодларнинг муқаддас хотирасига эҳтиром  туйғусини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади, деб ўйлайман.

Мактаб педагоглари, ўқувчиларнинг ота-оналари Хотира хиёбонига уюштирилган саёҳат учун партиямиз фаолларига миннатдорчилик изҳор этишди.      

                Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

“Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши

матбуот котиби.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+