Бадиий асарларни ўқийдиганлар борми?

21.04.2021 22:04:59

Шаҳар марказларини билмадиму, туман ҳудудларидаги умумтаълим мактабларида кўпгина дарслар тегишли асбоб - ускуналарсиз ўтиши ҳеч биримизга сир эмас. Мактабларимиз етарлича моддий-техник базага эга эмас. Бунда давлатни ҳам айблаш керак эмас, аслида. Бугунги кунга келиб манзилли давлат дастурларига киритиш орқали бу муаммолар ҳам секин – асталик билан ўз ечимини топмоқда.

Айтайлик, юртбошимизнинг тегишли қарорлари билан умумтаълим мактаблари 2020 йил охиригача интернет тармоғига улаб берилганди. Бу орқали ўқувчи-ёшларнинг Ахборот ресурс марказидан тўлақонли фойдаланишига имкон бўлди. Китобхон ёшларимизнинг сони бир мунча кўпайганлиги ҳам маълум. Албатта, барча ота-оналар фарзандлари учун муносиб имкониятлар яратиш йўлида ҳаракат қилишади. Аммо, аксарият оилаларда фарзандлари учун бундай “ғамхўрлик” кўрсатиш имконияти ҳамиша ҳам мавжуд бўлавермайди. Бундай ҳолларда мактабнинг ўрни беқиёс бўлмоғи керак. Бунда мактаб кутубхонаси ёки ахборот ресур марказларининг ўрнини алоҳида эътироф этиш керак.

Аммо, яратилган шундай имкониятлардан самарали фойдаланмаётганлар ҳам орамизда учраб туради. Олайлик, мактабнинг юқори синф ўқувчилари олий таълим муассасаларига тайёргарликни баҳона қилган ҳолда бадиий адабиётдан бир мунча йироқлашиб бормоқда. Яқинда республика газеталарининг орасида бугунги ёшлар фақат ОТМга кириш учун ўқишаётганликлари ҳақида куйинчаклик билан ёзилган “ОТМлар фақат таълим берадими?” номли мақола эътиборимини тортди. Менинг фикримча, малакали мутахассис бўламан дейдиган шахс бундай муддаодан воз кечиши, мутахассилик фанлари билан бирга, бадиий адабиётларни ҳам мутолаа қилмоғи шарт.

  Муслимбек ЎРОҚБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман кенгаши қошидаги “Истеъдод” клуби раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+