Бадминтонда депутатларимизнинг қўли баланд келди

07.04.2021 14:04:53

Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувоқиф бугун мамлакатимизнинг барча масканларида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда. Жумалан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Ромитан туман кенгаши депутатлари ҳамда туман ҳокимлиги ташаббуси билан бир қатор спорт мусобоқалари ташкиллаштирилиб келинмоқда. Жумладан, Парламент спорт мусобоқаларининг бадминтон спорт тури бўйича вилоят босқичи ташкил этилди.

Унда  спортсевар депутатларимизнинг қўли баланд келиб мусобоқанинг мутлоқ ғолибига айландилар. Ушбу икки депутатларимиз Олима Исломова ва Авезова Лола  соғлом турмуш тарзини бугун нафақат сўзда тарғиб қилиш, балки амалий тарғиботнинг юксак намунасини ёшларга кўрсата олдилар. 

Мусобоқа ғолиби Олима Исломова “Ютуқлар инсонга куч беради, бу бор гап. Аммо мени бугунги ғалаб ишонаман-ки, инсон учун зарур бўлган соғликни ҳам менга берди. Мен учун спорт - ақлий меҳнатдан чарчаганда ҳордиқ олиш учун яхши хобби ” дейди ўз нутқида.  “Қачонки тана интилувчан, иштиёқманд бўлади, ўшандагина ақлий ривожланиш ҳам юқори чўққига етаклайди” дейди  Авезова Лола.  Ушбу мусобоқаларни ташкил этиш орқали инсон саломатлигига бефарқ бўлмаслиги, спорт билан кундалик ҳаётида шуғулланиб бориши, соғлом турмуш тарзига амал қилиши  намунавий тарзда кўрсатиб берилди.

Раҳматулло ҲАЙИТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ромитан  Туман Кегаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+