Бағдод туман маркази табиий газга тўлиқ уланмоқда

07.01.2023 15:01:07

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева Бағдод туманида бўлиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда аҳоли соғлиғи ва ҳаёти хавфсизлиги масалаларини доимий назорат қилиб бормоқда. Сабаби, туман марказини вилоят маркази билан боғловчи Қўқон-Фарғона йўлининг икки томонини бозор эгаллайди. Шу боис, ҳудудда бозор кунлари катта тирбандлик ва тартибсизлик юзага келади.

Мазкур ҳолатни бартараф этишнинг йўлларидан бири буюм ва деҳқон бозорини ичкарига олиб кириш, кўча савдосига чек қўйиш, автомобилларга турар жой яратишдир. Ўтган йилларда депутат ташаббуси билан бошлаган ушбу катта лойиҳа бугунги кунда якунига етай деб қолди. Тумандаги барча соҳа раҳбарлари мазкур лойиҳанинг амалга ошишига бош қўшмоқда. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи билан Халқ депутатлари Бағдод туман Кенгаши депутати М.Холматов ҳамда тумандаги депутат ёрдамчиси Э.Холматов бу борада ҳамфикр ва кўмакдош.

Куз-қиш мавсумининг оғриқли масаласи бу энергия танқислигидир. Ўтган йилдан бери Бағдод шаҳарчаси яъни туман марказини тўлиқ табиий газга улаш ҳисобига электр энергиясига тушадиган юкламани камайтириш мақсадида депутат томонидан кўплаб ишлар олиб борилди.

Тумандаги мавжуд имкониятдан фойдаланган ҳолда туман марказидаги 4 та МФЙнинг 3 таси тўлиқ табиий газга уланди. Яна битта маҳалла улашга тайёрланяпти. Туман газ идорасидан ана шу масаланинг охирига етказилиши бўйича ҳисобот олинди. Шунингдек, суюлтирилган газ билан аҳолини таъминлаш бўйича бажарилаётган ишлар юзасидан суҳбатлашилди. Жорий йилда бу борада янада салмоқли кўрсаткичларга эришиш юзасидан депутат томонидан тавсиялар берилди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+