«Бағрикенг Ўзбекистон – умумий уйимиз»

24.07.2024 17:07:09

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқлар Дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида 2021 йил 10- февралдаги 672-сон Қонунига асосан ҳар йили кўтаринки руҳда нишонланиб келинмоқда.

Бугунги кунда вилоятимиз ҳудудида турли миллат вакиллари тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланиб давлат бошқаруви органлари ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида, илм-фан ва маданият соҳаларида самарали меҳнат қилиб келмоқдалар.

Бугун Сирдарё тумани «Интилиш» МФЙ ҳудудидаги туман маданият марказида «Ўзбекистон – умумий уйимиз» шиори остида Сирдарё вилояти озарбайжон маданий маркази раҳбари Азизоға Байрамов раҳбарлигида тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда «Адолат »СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Ж.Комилов ,Сирдарё туман Кенгаши раиси ,депутат С.Элмуродов,туман оила ва хотин қизлар қўмитаси ,Нуроний жамғармаси,туман маданият бўлими ходимлари иштирок этишди.Хозирги кунда Сирдарё вилоятида 6 та миллий маданий марказлар фаолият кўрсатиб келмоқда.Улар иштирокида тур хил тадбирлар, миллий байрамлар кўтаринки рухда ўтказилиб келинмоқда.

Вилоятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳити ва кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида рус, қозоқ, қирғиз, озорбойжон ,корейс,тожик миллий маданий марказлари фаолият кўрсатмоқда.

Мамлакатнинг энг катта бойлиги – унда яшовчи халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, тинчлик ва тотувликдир. Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари Ватан равнақи йўлида яшаб, меҳнат қилиб келмоқдалар. Бизни маданият, анъаналар, урф-одатлар, тиллар яқинлиги, кўп асрлик дўстлик ва ўзаро ҳурмат боғлаб ҳамда бирлаштириб туради. Миллатлараро тинчлик ҳамда тотувлик, бағрикенглик ва ўзаро ҳурматдан муҳимроқ нарса йўқ: фақат бирлашиш орқали биз дунёни мукаммал қила оламиз!

Маълумот учун, БМТ 2011 йилда мазкур cанани Халқаро дўстлик куни деб эълон қилган. Ўзбекистонда айни вақтда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар, 16 та диний конфессия вакиллари истиқомат қилишади. Миллатларнинг қадриятларини асраб-авайлаш, урф-одатлари давомийлигини сақлаш мақсадида 141 та миллий маданий марказлар фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — ватанмиз!» шиори остида ўтадиган бўлди. Дарҳақиқат, маънан амалда бир бўлсак, ягона, муштарак халқ бўла оламиз, бирлашсак, ватанимиз обод, тараққиётимиз юксак бўлади.

Бугунги кунда юртимизда умргузаронлик қилаётган турли миллат вакиллари бир мақсад йўлида бирлашиб, она-Ватанимизни янада ривожлантириш йўлида фидокорона меҳнат қилиб, юқори натижаларга эришиб келмоқда.

Тадбир давомида бир гуруҳ тадбир иштирокчилари партиянинг эсдалик совғалар топширилди.Байрам тадбири санъат усталари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.

«Адолат» СДП
Сирдарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+