“Баҳор маликалари” рағбатлантирилди

13.03.2020 16:03:16

Партиянинг Хоразм ва Урганч шаҳар Кенгашлари  ва УрДУ  2-сон академик лицей ҳамкорлигида партиянинг “Келажаги буюк давлат қуришда, ёшлар ҳал қилувчи кучдир!” лойиҳаси доирасида “Баҳор маликаси”  кўрик-танлов ташкил этилди. Танловга партия фаоллари,  депутатлари,  ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда мазкур лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

  Тадбирда таъкидланишича, давлатимиз томонидан ёшларга, хотин-қизларга берилаётган эътибор ва имкониятлар,  кўрсатилаётган  ҳурмат-эҳтиром,  мунис аёлларимиз ва гўзал қизларимизнинг оила ва жамиятда тутган ўрнини юксалтириш билан бир қаторда  уларнинг  ҳаёти ва фаолиятида куч бағишлайди, юксак марралар  сари чорлайди.

   Танлов шартларини  маҳорат билан бажарган иштирокчи қизларнинг  истеъдоди  барчанинг ҳайратини оширди.

  Ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли ва холисона  қўйилган баллардан сўнг,  танлов ғолиблари аниқланди. Қувонарлиси,  5 нафар иштирокчи қизларга партиянинг “Адолат дўпписи” ва сертификатининг тантанали тақдим этилгани  тадбир таъсирчанлигини оширди.

Зебо Рустамова,  иштирокчи:

  • Бугун хурсандчилигимнинг чеки йўқ. Танловдаги фаол иштироким учун “Адолат дўпписи”га лойиқ топилдим. Кўп йилги орзуюм амалга ошди. Бу эътибор мени янада ташаббускор ва фаол бўлишга ундади.

Тадбир сўнгида  лицей ўқитувчиларнинг бир гуруҳига партиянинг ташаккурномалари топширилди.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+