Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовни номзод сифатида кўрсатиш масаласини партиянинг навбатдаги Қурултойи муҳокамасига киритиш бўйича қарор қабул қилинди

05.08.2021 12:08:35

“Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатиладиган бўлажак номзод тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш юзасидан муҳокамалар ўтказилди.
Сайлов кодексининг 63-моддасига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси партия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни 5 кунлик муддатда кўриб чиқиб, ариза қаноатлантирилган ҳолатда сиёсий партиянинг ваколатли вакилига рўйхатга олинганлик гувоҳномаси ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини беради.
Ушбу талаблар ижроси бажарилгандан сўнг, партиянинг навбатдаги Қурултойида номзод кўрсатиш масаласи кўриб чиқилиши режалаштирилади.
Муҳокамалар якунига кўра партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатиладиган бўлажак номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовни номзод сифатида кўрсатиш масаласини партиянинг навбатдаги Қурултойи муҳокамасига киритиш бўйича қарор қабул қилинди.

 

"Адолат" СДП

МАтбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+