Байрам арафасида «Адолатчи» ёшлар тақдирланди

01.07.2024 12:07:47

Ватан тараққиётини ўз тақдирида кўрувчи, партиямизнинг халқимиз орасидаги танилувчанлигини оширишни ўзининг мақсад ва вазифасига айлантирган ёшлар сони кундан кунга кўпайиб бормоқда.

Қувонарлиси, уларнинг аниқ мақсадлари ҳамда режалари бор. Улар нафақат жамиятимиз таянчи ва суянчи, қолаверса, эртанги кун эгаларидир. 30 июннинг Ёшлар  куни сифатида белгиланиши ёшларга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин намунаси.

Байрам арафасида «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошида ташкил этилган «Ёшлар қаноти» ва «Заковат клуби» аъзоларидан бир гуруҳини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросим давомида сўнгги йилларда ёш йигит-қизларимиз учун яратилаётган кенг кўламдаги имконият ва шарт-шароитлар, уларнинг ўқиб-ўрганиши, қизғин фаолият кўрсатиши учун қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамиятини ҳам ўзига жалб этаётгани эътироф этилди.

Шундан сўнг, партиямизнинг мақсад ва вазифаларини ёшлар орасида татбиқ этишда фаоллик кўрсатиб келаётган «Адолатчи» ёшларга  партия томонидан тайёрланган байрам совғалари ҳамда ташаккурномалар  топширилди.

Маълумот учун, «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши  «Ёшлар қаноти» ўз атрофига 23064 нафар фаол ёшни бирлаштирган.

 

 «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+