Байрам муборак, азиз ёшлар!

02.07.2021 11:07:45

Биласизми, ҳар бир миллатнинг ўз бойлиги, куч ва қудрат бўлган рамзлари бор. Бугун юртимизда ўша куч-қудрат, келажакка бўлган ишонч тимсолида ёшларимиз шаклланди ва улар  сафи кенгайиб бормоқда. Ҳар қачон ёш авлодга бўлган эътибор ўша юртга фақат ва фақат ўсиш олиб келган.

Сиз, айнан сиз бугунги кунимиз, эртанги келажагимиз учун масъул бўлган ёшсиз. Елкангизда нақадар юксак вазифа турганлигини доимо ҳис қилинг. Ҳар кунингиз, ҳар онингизда фойдали нимадир билан банд бўлинг, янги ғоя ва ихтиролар муаллифи бўлинг. Шу юртнинг содиқ фарзанди сифатида ҳаракатда бўлинг, ҳеч бўлмаганда китоб ўқинг!

Шу ўринда биз ҳам Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП ёш истеъдод клуби билан биргаликда вилоятимиз, республикамиздаги ижодкор, иқтидорли, истеъдодли ёшларини доимо қўллаб-қувватлаймиз. Биласизми, бу дунёда барча ижодкор бўлади, аммо уларни топиш, тўғри йўналтириш сизу бизнинг қўлимизда. Ахир ижодни тарбияламаслик, иқтидорни қўллаб-қувватламаслик-гуноҳ.

Сиз бугунги куннинг замонавий локомотивисиз, аждодларимиз қолдирган бой маданий ва маънавий меросидек, биз ҳам келажакда ўз авлодларимизга қолдирадиган буюк тарих ва маънавий бойликаримиз бўлсин!

Азиз, кўксидаги юраги доим шу юрт деб урадиган тенгдошларим, бугунги 30 июнь ёшлар куни барчамизга муборак бўлсин!

Сизга елкангизда турган шарафли вазифангизни бажаришингизда шижоат, ишонч ва матонат ёр бўлишини тилайман.

Азиз ёшлар, байрамингиз муборак!

 

Аббос ШОДМОНҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши Ёш истеъдод клуби раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+