Байрам шодиёналари кўтаринки руҳда давом этмоқда

17.08.2022 15:08:41

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 15-20 август кунлари «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманлари марказларида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва концерт дастурларини ўтказиш белгиланган.

Ана шундай концерт дастурларидан бири Нукус шаҳрида жойлашган Нукус давлат педагогика институтида ўтказилди.

Концерт дастурида Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига Нукус шаҳридаги 9-сонли “Әжинияз» сайлов округидан номзод Зоркина Галина Александровна ва барча партия фаоллари иштирок этишди.

қора1

Тадбир аввалида иштирокчиларга Ўзбекистон Рус миллий-маданий маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ходимлари ва фаол ёшлари томонидан тайёрланган рус халқининг миллийлигини ўзида акс эттирган миллий либослар ва амалий санъати кўргазмаси ташкил этилди.

қор2

Кўргазмага ташриф буюрганлар рус халқининг бой ва бетакрор миллий маданияти, урф-одати ва анъаналари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

Тадбир аввалида ташриф буюрган меҳмонлар сўзга чиқиб, мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этиб, буюк мақсадлар йўлидаги миллатлар ўртасидаги тотувликни, халқимизнинг ўзаро бирдамлигини алоҳида таъкидлашди.

қора4

Шундан сўнг, элимиз сўйган санъат усталари, таниқли хонандалар ижросида янграган озод ва обод Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашиб, кўнгилларга ўзгача файз киритди.

қора3_2

Бугунги кун “Әжинияз» сайлов округи аҳолиси учун санъаткорлар ижросидаги турли халқларининг ёқимли куй-қўшиқлар садоси остида унутилмас кеча бўлди.

Байрам шодиёналари юртимизнинг барча шаҳар ва туманларида кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+