Байрамга бағишланди

07.03.2022 14:03:23

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгашида яқинлашиб келаётган 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унда вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг ходимлари иштирок этдилар.

Партиядош аёлларни “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг раиси Исроилжон Жўраев, Кенгаш матбуот котиби Нурбек Абдуллаев, вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Баҳодиржон Болтабоев, Наманган шаҳар ва Янгиқўрғон туман кенгашларининг раислари Мирзараҳмат Олимов, Раҳимжон Тошматов ва бошқалар табрик сўзларини изҳор қилдилар. 

Бугунги кунда вилоят партия ташкилоти 36 минг нафардан зиёд аъзони бирлаштирган. Уларнинг ярмидан кўпини аёллар ташкил этади. Опа-сингилларимиз “Адолат” СДП ғояларини тарғиб қилишда, унинг нуфузини оширишда фаол қатнашмоқдалар. Бу борада намуна кўрсатаётганлар орасида Ёрқиной Ҳожиматова, Дилшода Турғунова, Раънохон Умарова кабилар бор.

Наманганбайрам1

Байрам арафасида шаҳар ва туман кенгашларининг 2021 йилдаги иши якунлари сарҳисоб қилинди. Биринчи ўринга Тўрақўрғон туман кенгаши муносиб кўрилди. Унинг раҳбари – Заҳрохон Аҳмедовага “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг Фахрий ёрлиғи ва пул мукофоти топширилди.

 – Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини янада ошириш давлат сиёсати даражасидаги масалага айлангани “адолат”чи аёлларни ниҳоятда хурсанд қилмоқда, - дейди партия фахрийси Ҳабибахон Мирабдуллаева. – Айниқса, ўтган ҳафтада Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу борада қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланди. Биз бу ҳақда жойларда ташкил этилаётган учрашув ва мулоқотларда ҳам сўз юритмоқдамиз. Хотин-қизарга кўрсатилаётган ғамхўрликлардан барча миннатдор бўлмоқда.

Она, аёл, меҳр-муҳаббат мадҳ этилган куй-қўшиқларга рақслар уланди. Байрам сабабчиларига гуллар, совғалар тақдим этилди.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

“Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши

матбуот котиби.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+