Байрамингиз муборак бўлсин!

27.06.2022 22:06:47

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 27 июнь «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни» муносабати билан бир қатор оммавий ахборот воситалари вакилларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайпбергенов соҳа ходимларини касб байрамлари билан самимий муборакбод этиб, сўнгги йилларда юртимизда бўлаётган янгиланишлар ва халқчил ислоҳотларни аҳолининг кенг қатламига етказишдаги оммавий ахборот воситаларнинг самарали хизматларини эътироф этди.

Айниқса, партия томонидан олиб борилаётган чора-тадбирларни жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларнинг роли катта. Зеро, депутатлар фаолияти, аёллар ва ёшлар қаноти ташаббуслари, электорат вакиллари эришаётган ютуқлар ва бир қанча партиянинг дастурий вазифалари мазкур соҳа вакиллари билан ҳамкорликда амалга оширилиб келинмоқда.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+