Байроғим-ғурурим

18.11.2021 17:11:58

Байроғимиз ғурур  ва фахримиз тимсолидир. Ватанимизнинг беқиёс рамзи. Қуёш кўкда фалакнинг байроғи бўлиб порлаб турибди, онгимизда эса тафаккур байроғини  нурлантиради. Озод ва обод Ватанимиз- Ўзбекистон байроғи хам бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир. Давлат рамзлари хар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги  ва тинчлиги  тимсоли ҳисобланади.

“Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”  ги қонун 1991 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган бўлиб, давлат рамзи тасдиқланган кунни байрам сифатида нишонлаш  анъанага айланган. Шу муносабат билан  2021 йил 17 ноябрь  куни Адолат СДП Тошкент вилояти  Кенгаши томонидан  Қуйи Чирчиқ туманидаги  4-сонли мусиқа ва санъат мактабининг анжуманлар  залида “БАЙРОҒИМ ҒУРУРИМ” деб номланган маданий - маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда  Адолат СДП Қуйи Чирчиқ туман БПТлар, тумандаги 4-сонли мусиқа мактаби ўқувчилари, 1-сонли касб ҳунар мактаби юқори синф ўқувчилари  иштирок этишди.  Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад -  Республикамиз Давлат рамзларидан бўлган Давлатимиз байроғи қабул қилинганига 30-йил тўлиши муносабати билан давлатимиз рамзларини улуғлаш,  Давлат рамзларини қўллаш тартиб қоидаларини ёшларга ва аҳолига ўргатиш ва бу ўринда сиёсий партияларнинг жамиятдаги ўринини янада кучайтиришдан иборат. Тадбир кўтаринки руҳда бошланиб дастлаб байроғимизнинг хар бир ранги қандай маънога эга эканлиги ва унинг жамиятдаги ўрни ҳақида тушунчалар бериб ўтилди ва тадбир  4-сонли Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан концерт дастурига уланиб кетди. Куй-қўшиқ ва шеърий  жумлалар билан тадбир иштирокчилари йиғилганларга кўтаринки руҳ бағишлади, улар тадбирдан маъданий хордиқ чиқариб қайтишди.

Шу ўринда барчамизга давлатимиз рамзи ҳисобланган байроқ ташкил топган кун қутлуғ бўлсин. Тинчлигимиз абадий, осмонимиз мусаффо бўлиб, байроғимсиз ҳамиша кўкларда ҳилпираб турсин!

 

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матубот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+