Балиқ овлашни ўргатаётган депутат

08.06.2021 11:06:58

Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш масаласида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ташкил этилиб бу борадаги муаммоларни тизимли ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

“Оч қолган инсонга балиқ берсанг, унинг бир кунлик қорнини тўйдирасан. Агар унга қармоқ бериб, балиқ овлашга ўргатсанг, уни бир умр очликдан қутқарасан” даган ибратли нақлга амал қилган ҳолда юқорида айтиб ўтилган дафтарлар таркибига киритилган кам таъминланган, эҳтиёжманд хотин-қизларни, ёшларни камбағалликдан чиқаришда турли асбоб-ускуналар билан таъминланиши айниқса эътиборга молик.

Қувонарлиси бу ишларда депутатларимиз ҳам ташаббускор. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутат Гулбека Қўчқарова ўз ҳисобидан Пастдарғом тумандаги “Янги Обод” маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи Муножот Жумановага олиб берилган тикув машинаси ҳам фуқарога қармоқ бериб, балиқ тутишни ўргатилганининг амалдаги ифодаси. Энг муҳими бундан М.Жуманованинг ўзи ҳам хурсанд. Айниқса депутатнинг ташаббусини қўллаб – қувватлаб, партия туман раиси ҳамда маҳалла фаоллари ҳамкорлигида тайёрланган кичкина байрам дастури Муножотга катта қувонч бағишлади.

Энди имкониятим чекланган бўлишига қарамай яқин атрофимдагиларга, жамиятга нафим тегади. Раҳмат, депутат опамиз мурожаатимни эътиборсиз қолдирмай тезда ечим топиб берди - дейди Муножот ўз сўзида миннатдорчилик билан.

Шунингдек, депутат “Янги Обод” маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа фуқаролар ҳолидан ҳам хабар олиб мурожаатларини тинглади. Кўтарилган масалаларга мутасаддилар ҳамкорлигида ечим топишини маълум қилди.

Хонбуви ХАЙИТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+