Барча куч ва салоҳият-Янги Ўзбекистонни қуришга қаратилган

08.11.2021 16:11:16

        Жорий йилнинг 6 ноябрь санаси юртимиз тарихининг ёрқин саҳифаларидан бири бўлиб қолди, десак янглишмаймиз.  Шу куни халқимиз томонидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг лавозимига киришишига бағишланган тантанали маросимни барча ўзига хос ҳаяжон билан кузатди. Президент Шавкат Мирзиёев Президентлик лавозимига киришишга бағишланган тантанали маросимда келгуси беш йилликка мўлжалланган улкан режа, мақсадларни эълон қилар экан ҳар биримизнинг кўз ўнгимизда 2025 ва ундан кейинги йилларда ҳаётимиз, яшаш шароитларимиз, ватанимизнинг чиройли қиёфаси, намоён бўлди. Олдинги беш йилликда Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинган бўлса, бу йилги беш йилликда Тараққаиёт стратегияси қабул қилинди. Ҳар бир айтилган гап ҳар битта инсоннинг, у қайси ҳудуд бўлишидан қатъий назар жамиятда инсон қадрининг юксакликка кўтаришга далил бўлишидан иборат бўлди.

          Президентимиз томонидан қўйилган ғоя ва мақсадлар ўтган беш йиллик даврига нисбатан бир неча чандон юқорилиги билан аҳамиятли бўлди. Маросим давомида турмушимизнинг барча соҳасида, айниқса, иқтисодиётда, ижтимоий ҳаётда, таълимда, тиббиётда бир сўз билан айтганда, Президентимиз эътиборидан бирор соҳа четда қолмади. Президентимиз ўзининг янги босқичдаги фаолиятида амалга оширадиган Дастурига изоҳ бериб ўтди. Нутқни тинглар эканман, менинг назаримда янги беш йиллик охирига бориб Ўзбекистон гуллаб яшнаши кўз ўнгимда намоён бўлди.

      Ўзбекистон келгусида иқтисодий барқарор, ижтимоий жиҳатдан тинч мамлакатга айланади. Тадбирда биз амалга оширишимиз керак бўлган барча соҳалардаги вазифалар айнан муайян, аниқ, инсонга, унинг фаровон яшашига қаратилган бўлиши кераклиги  таъкидланди. Бундан келиб чиқиб, ўтган беш йилликда қўйилган пойдевор каби кейинги беш йилликка қўилган пойдевор ҳам мустаҳкам бўлади деб, умид билдирамиз. Президентимиз ҳар бир изоҳида Янги Ўзбекистоннинг эртанги келажагини етти йўналиш асосида тасвирлаб берди.  Янги Ўзбекистоннинг қиёфасини белгилаб берадиган ва унга тамал тоши қўядиган етти тамойилни ҳар бирида халқчил тизим яратиш, маҳаллага тушиш, яъниким, маҳалла обод бўлса, бутун мамлакат обод бўлишини айтиб асослаб берилдики, бу жараёнда халқчил бир тизим кўз олдимизда яққол тасвирланди.

     Тараққиётлар стратегиясига кўра, бундан буён сифатли таълим-тарбия масаласи доимий эътибор марказида бўлади. Ўқитувчиларнинг ойлик маошини изчил ошириш ва 2025 йилга бориб 1000 доллар миқдорига етказиш кўзда тутилган. Янги мактаблар қуриш, мавжудларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, соҳанинг барча босқичлари ўртасида узвийликни таъминлашга қаратилган Миллий таълим Дастури ишлаб чиқилади. Аҳоли саломатлигини сақлаш учун барча шароитлар яратилади. Келгуси беш йилда Олий тоифали шифокорлар маошини ҳам 1000 доллар эквивалентига етказиш мўлжалланмоқда. Вилоят, туман ва шаҳарларда ихтисослашган тиббий хизматлар кўлами кенгайтирилади.Давлат тиббий суғурта тизими ишга туширилиб, маблағ аниқ беморга боғланган ҳолда ишлатилади. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш муҳим вазифа бўлиб қолади. Йиғилишда халқ манфаати ҳар биримизнинг онгу шууримизга, ҳар биримизнинг йўл харитамизга киритилиши кераклиги таъкидлаб ўтилди.

      Тараққиёт стратегияси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганлиги халқимиз ўртасида кенг мунозараларга сабаб бўляпти. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, олдимизда жуда катта вазифа турибди. Президентимиз.”Биз халқимизни рози қилиш йўлида, бир қатор қонунларни қабул қилиб, Асосий Қонунимиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритиш фурсати етди” деб таъкидлади.

Қишлоқларда, аҳоли пунктларида тиббий профилактикага эътибор кучайтирилиши, хонадонма хонадон, маҳаллабай юриб профилактик тадбирларни амалга ошириш, зарур бўлган дори-дармонларни аҳолимиз учун, алоҳида контингент учун бепул тарқатилиши эълон қилинди. Бу жуда катта янгиликдир.

    Мухтасар айтганда, муҳокама қилинган етти йўналишда белгиланган вазифа давлатимизни гуллаб яшнаши, мамлакатни иқтисодий  қудратини янада юксалтириш, аҳолимизни турмуш даражасини фаровонлигини ошишига қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Рустам Ҳамраев,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси

       

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+