“Барча шодлик сенга бўлсин, болажон!”

03.06.2021 12:06:16

Ҳаётимиз мазмуни бўлган азиз болажонларимизни умрлари узоқ, келажаги порлоқ, тану-жонлари омон бўлсин. Дунёда болажонлар кулгуси шўх-шодон қийқириғидан беғубор нарса бўлмаса керак.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши Шайхонтоҳур туман Кенгаши ҳамкорликда Шайхонтохур туманидаги 192-сонли умумтаълим мактабида 1-июнь “Халқаро болаларни химоя қилиш” кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга Тошкент шаҳар депутатлар кенгаши аъзоси Бобур Расулов Ўзбекистон ҳалқ артисти Теша Мўминов “Кўкча” МФЙ раиси З.Каримовалар иштирок этдилар. Шунингдек, тадбирда консерватория талабалари томонидан куй-қўшиқлар янгради. Халқ депутатлри Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати,
192-умумтаълим мактаби директори, Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Дилдора Исломова сўзга чиқиб болажонларни байрам билан муборакбод этди ва тадбир сўнгида ўқувчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Осмон мисол мусаффо тим қора кўзларини сизга қадаганча бийрон тилда тинмай савол бераётган мурғак қалби билан оламдаги жамики ажойиботларни ўрганишга мушоҳада қилишга уринаётган болакайларнинг нурли чехрасига боққан ҳар қандай инсон ҳаёт ташвишларини унутади. Зотан фарзанднинг саодатли бахтиёр дамларини мудом кўриб яшаш ҳар бир инсон умрининг асосий мазмунидир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+