Барча соҳалар қамраб олинган дастур

21.10.2021 09:10:16

 

Навоий вилояти Конимех туманидаги 4-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Рустам Хайитов конимехлик сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда дастлаб йиғилганларни ишончли вакил Президентликка  номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастуридаги муҳим ғоя ва ташаббуслар билан таништирди.

 Тадбирда сайловчилар томонидан  сайловолди дастурида жамиятнинг турли соҳалари ва аҳолининг барча қатламларини манфаатлари бирдек қамраб олинганлиги билан аҳамиятли эканлиги эътироф этилди.

Дастурда айниқса, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, таълим, тиббиёт соҳаларига доир мавжуд муаммоларни ҳал этишга қартилган ташаббуслар қизғин қўллаб-қувватланди.

Учрашув сўнгида сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан ишончли вакилдан батафсил жавоблар олишди.

 

“Адолат” СДП Навоий вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+