Барча ташаббуслар адолат устуворлигини таъминлашга қаратилган

08.10.2021 17:10:36

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили Ориф Шукуров вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказиб келмоқда.

Мана шундай учрашувлардан бири Зарбдор туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилди. Учрашувда партиянинг маҳаллий Кенгаш депутатлари, таълим соҳаси вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар  ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Партиянинг Зарбдор туман Кенгаши раиси Дилрабо Очилова йиғилганларни номзоднинг ишончли вакили Ориф Шукуров билан таништирди. Ишончли вакил Ориф Шукуров аввало, номзоднинг таржимаи ҳоли, сўнгра сайловолди дастуридаги устувор вазифалар ҳақида йиғилганларга маълумотлар берди.

Таъкидланишича, номзоднинг сайловолди дастурида фуқаролар, айниқса, аёллар ва болалар ҳуқуқ-манфаатларини кафолатлаш, жамиятда адолат устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни жадаллаштириш,  соғлиқни сақлаш соҳасидаги ахоли орасида тиббий маданият ва соғлом турмуш тарзининг қарор топишига эришиш, улар саломатлигини муҳофаза қилиш, кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини кескин ошириш ва энг аввало оила, мактаб хамда мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларни тиббий хизматлар билан таъминлаш масалалари муҳим вазифа сифатида ўрин олган.

Шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг ролини кучайтириш,   ижро ҳокимияти фаолияти  устидан  жамоатчилик назоратини ўрнатиш, барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ватанпарвар, профессионал ва фидойи инсонлар келишини таъминлаш, жиноятчиликка, порахўрликка, таъмагирликка, зўравонликка қарши муросасиз курашиш каби асосий масалалар  диққат марказидан жой олганлиги эътироф этилди.

Тадбир қизғин савол-жавобларга бой ҳолда бўлиб ўтди. Сайловчилар томонидан берилган ҳар бир саволларга ишончли вакил томонидан батафсил жавоблар берилди.

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+