Барчаси янги Ўзбекистон ёшлари учун…

05.04.2021 11:04:05

Бугунги  обод ва озод диёримизда истиқомат қилаётган ҳар бир инсон бахтли яшаш учун барча шароитларга эга. Айниқса, мамлакатимиз ёшлари сўнгги йилларда катта имтиёзлар ва янги имкониятлардан баҳраманд бўлишмоқда. Зотан, тинч ва осойишта замонда ўсиб-улғаяётган бугунги ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб этишиши учун юртимизда барча имкониятлар эшиги очиқ. Бунга жавобан эса биз, ёшлар ушбу шарт-шароитлардан  унумли  фойдаланган  ҳолда  Ватан  тараққиёти учун муносиб ҳиссамизни қўшмоғимиз даркор.

Шу ўринда муҳтарам  юртбошимизнинг  қуйидаги сўзларини ёдга олиш жоиз: «Мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан  куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг енг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман».

Дарҳақиқат давлатимиз раҳбари сўнгги  йилларда  ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, бир қатор қувонарли қарорлар қабул қилдилар. Жумладан, “Ёшлар: 1+1 дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ташкил етилади. “Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор” тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш ташаббуси кўплаб тадбиркорларимиз томонидан фаол қўллаб-қувватланди. 2021 йилда камида 500 минг нафар ёшни иш билан таъминлаши мумкин бўлган бу эзгу ҳаракатни давлатимиз раҳбари маъқуллади.

Шунингдек, касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали махсус сертификат олган ёшларга Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст ставкада микрокредитлар ажратиш юзасидан зарур чоралар кўрилиши белгиланди. Бу кредитлар 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан берилади.

Ушбу мақсадлар учун 2021 йилда 45 миллион доллар ажратилиши, шунингдек, ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ҳар бир вилоятга 100 миллиард сўмдан кредит маблағлари йўналтирилиши қайд этилди.

Бундан ташқари, айни кунларда мактабнинг битирувчи синф ўқувчиларини касбга йўналтиришишлари изчил давом етмоқда. Aбитуриентларга, шартнома асосида оилй таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган талабаларга бир қатор енгилликлар яратилмоқда. Магистратура ҳамда докторантура учун ўқиш квоталари икки баробарга оширилмоқда.

Жамшид МУСАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши  

“Ёш адолатчилар” қаноти  Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+