Беғараз донорлик акцияси - Зафарободда

15.06.2021 16:06:00

Тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ўтказиб келинаётган беғараз донорлик акцияси Зафаробод туманида давом этмоқда.

Кўнгиллилар иштирок этган мазкур лойиҳа айни коронавирус пандемияси даврида қонга муҳтож бўлган беморлар саломатлигини тиклашда беминнат ҳисса бўлиб қўшилади.

Акция доирасида 70 нафардан ортиқ кўнгиллилар иштирок этиб, бу эзгу ишга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди.

Донорлик жамиятимизнинг ҳар бир соғлом аъзосининг бурчи бўлиб қолиши учун уни кенг миқёсда тарғиб қилиш зарур. Тиббиёт ходимлари билан биргаликда аҳоли орасида тарғибот ишларини амалга оширишда барча жамоат, нодавлат, хайрия ташкилотлари, турли хил фондлар иштирок этишлари мақсадга мувофиқ.

Жаҳонгир АСҚАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Зафаробод тумани Кенгаши фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+