Беғараз донорлик хайрия акцияси давом этмоқда

14.06.2022 18:06:39

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси  Марказий аппарати  ташаббуси билан мунтазам равишда, йилда икки маротаба “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида ўтказилаётган беғараз донорлик хайрия акцияси давом этмоқда.

Қон ва унинг таркибий қисмлари бемор ҳаётини сақлаб қолишда муҳим воситадир. “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остидаги тадбир юзлаб кишиларни қонга муҳтож бўлган бемор болажонларга ҳаёт бағишлаш ва уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли иш учун бирлаштиради.

Тошкент вилоят Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасининг Қон қуйиш маркази ҳамда Бекобод тумани Зафар шаҳарчаси Кўп тармоқли марказий поликлиникасида ташкил этилган беғараз донорлик акциясида кўнгиллилар келиб, бемор болаларни қувватлантириш мақсадида қон топшириш акциясида иштирок этдилар.

«Адолат» СДП томонидан ташкил этилган ушбу акциянинг тарғиботи мени ўзига жалб этди. Партия вилоят Кенгаши ходимларининг тарғиботи кўнгиллиларни бирлаштирди. Фарзандларимиз учун биринчилардан бўлиб қон беришга доим тайёрмиз, айниқса, ушбу хайрли амаллар кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак берадиган бўлса, ўша инсон ўзини янада бахтли ҳис этади. Донорлар ана шундай беғараз ёрдам кўрсатувчи эзгу ниятли кишилардир, — дейди акция иштирокчиси, Тошкент вилояти Бекобод шаҳар «Адолат» СДП Кенгаши депутати Гулбаҳор Абдуллаева.

Тадбир якунида кўнгилли равишда бемор болажонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз қонини топширган кўнгиллиларга партиянинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

«Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+