Беғараз донорлик орқали инсонларга ҳаёт ҳадя этинг

03.06.2022 11:06:44

Қалбида эзгуликлар билан яшайдиган инсонлар доимо ҳайрли ишлар қилишга интилиб яшайди. Айниқса, қилаётган бу эзгу амаллари кимнингдир соғлиғини сақлашга кўмак берса. Ўйлаймизки, инсонлар учун бундан ортиқ бахт топилмаса керак. Донорларни шундай беғараз ёрдам кўрсатувчи эзгу-ниятли инсонлар деб аташ мумкин.

Шу мақсадда “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан мунтазам йилда икки маротаба “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказиб келинмоқда.

Бугун ҳам партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан вилоят қон қуйиш марказида ҳамда, вилоятнинг барча туманларидаги қон қуйиш марказларида беғараз донорлик акцияси кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Мазкур акцияни ташкил қилишдан кўзланган мақсад тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож болажонларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғояларини тарғиб қилишдан иборатдир.

жиз1_1

Дастлаб, партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ушбу акцияни юқори савияда ташкил этиш мақсадида аҳоли гавжум жойларида ғамда ижтимоий тармоқларда тарғибот эълонлари тарқатилди.

Ўтказилган акциясида маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳудудий партия ташкилотлари ходимлари, “Аёллар қаноти” ва “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах вилоят Қўриқлаш бошқармаси ҳодимларидан иборат жами 400дан ортиқ хайрихоҳлар иштирок этишди.

- Ўз хоҳишим билан ушбу савобли ишга ҳисса қўшдим, – дейди партия фаоли Ўктам Қурбонов. – Кўплаб инсонлар қон топширишади. Албатта, кимнингдир саломатлиги йўлида бу каби хайрли ишларни амалга ошириш халқимизнинг қанчалик бағрикенг ва олийжаноб эканлигини яна бир бор кўрсатиб беради. Мен барчани ушбу савобли ва ҳайрли ишга чорлаб қоламан.

Ҳақиқатдан ҳам, қон бериш – жони хавф остида бўлган инсонларга ҳаёт ҳадя этишдир. Ҳаёт ҳадя этиш - савобли ишнинг энг олий ифодаси саналади. Шундай экан, савоб ишни амалга оширишга кечикмайлик.

Акция давом этмоқда.

 “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+