Белбоғли кураш бўйича терма жамоа аъзолари учун тадбир ташкил этилди

06.09.2021 10:09:16

“Адолат” социал-демократик партияси миллий спорт турларимиздан саналган белбоғли кураш спорт турини мамлакатимизда кенг оммалашишида кўмакчи бўлаётгани айни ҳақиқат.

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда “Адолат” СДП ўртасида имзоланган меморандумга асосан доимий ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. 

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 4-11 сентябрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида илк бор МДҲ давлатлари ўйинлари ўтказилади.

Мазкур МДҲ давлатлари ўйинлари дастуридан белбоғли кураш спорт тури ҳам ўрин олган.

Куни кеча “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар қаноти” Тошкент вилояти кенгаши раиси Сардор Дастиров, Чирчиқ шаҳар туризм ва спорт бўлими мутахассиси, бош мураббий, партиянинг фаол аъзоси Усмон Маҳаматов Чирчиқ олимпия захиралари коллежида белбоғли кураш бўйича 14 нафар ёшлардан таркиб топган терма жамонинг халқаро мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ўқув-машғулотларга тўпланган ёш полвонлар билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашувда “Адолат” СДП  Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бугун, Президентимиз раҳнамолигида ёшларимиз учун яратилаётган кенг кўламли имкониятлар яратилаётгани ва бундай юксак эҳтиром ва эътиборга жавобан ёшларимиз ҳам тинимсиз ўқиб-изланиши, спортда бўладими, бошқа соҳада бўладими, доимо янгиликларга интилиб яшаши хусусида таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан байрам дастурхони ёзилиб, терма жамоа аъзоларига эсдалик совғалари улашилди.

 

Сардор ДАСТИРОВ,

“Ёш адолатчилар” қаноти Тошкент вилояти Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+