Белгиланган вазифалар ижроси тўлиқ таҳлил қилинди

20.05.2022 18:05:58

Ўзбекистон “Адолат” СДП Амударё тумани Кенгашининг  VII Пленум мажлиси Амударё тумани ҳокимлигида бўлиб ўтди. Ушбу Пленум мажлисида партия туман Кенгаши аъзолари, депутатлар, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Амударё тумани Кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти ва “Тараққиёт стратегияси”дан келиб чиқиб, 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан туман Кенгаши раиси Ў.Юлдашевнинг ҳисоботи тинланди.

Маърузада партиянинг “Суд-ҳуқуқ”, “Таълим”, “Коррупцияни олдини олиш” ва “Ақлли тиббиётни жорий этиш ва дори-дармон бўйича”, “Муаммо билан юзма-юз”, “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” ва “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳалари доирасидаги вазифаларнинг тўлиқ ижроси таҳлил қилинди.

Асосан, ушбу лойиҳалар бўйича ўрганишлар натижаси бўйича маҳаллий Кенгаш сессиялари муҳокамасига масалалар киритиш ҳамда ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатилишини таъминлаш зарурлиги қайд этилиб ўтилди.

Бундан ташқари, партия лойиҳалари доирасидаги янги бошланғич партия ташкилотлари сонини ошириш, партия дастурий мақсад ва вазифаларини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш каби масалалардаги камчиликлар ҳам кўриб чиқилди.

Юқоридаги масалалар юзасидан Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Шерманов сўзга чиқиб, Ўткан йилги йўл харитаси асосида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, партия лойиҳалари доирасидаги ишлар тизимли йўлга қўйилганлигини мисоллар билан келтириб ўтди. Депутат ўз нутқида партия томонидан илгари сурилаётган ғоя ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишда ва халқимиз орасида партия нуфузи юксалишида барча фаол аъзоларни бирга ишлашга чақирди.

Ушбу Пленум якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан партия Амударё туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

Мансур ЎРОЗБАЕВ,

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+