Бемор болага дори-дармонлар етказиб берилди

16.07.2021 18:07:39

Халқ вакиллари - депутатларнинг аҳоли билан учрашувлари чоғида турли ижтимой ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами билан суҳбатлар олиб борилмоқда. Уларни қийнаб келаётган муаммолар билан танишиб, ечим топиш йўлида амалий ишларга қўл урилмоқда.  

Шундай учрашувлардан бири Жомбой туманидаги 18-Оқ олтин сайлов округи аҳолиси билан ҳам ўтказилди. Унда аҳоли томонидан кўпгина муаммолар ўртага ташланди. Кимдир бандлик масаласида амалий ёрдам кутган бўлса, яна кимдир соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам олиш бўйича мурожаатларини баён қилишди.

Жумладан, ҳудуддаги “Кўк гумбаз” маҳалласида яшовчи Ойгул Нажмиддинованинг 5 ёшли фарзанди Шукрулло Ризаевга туғма бош мия фалажининг гемипаритек шакли ташхиси қўйилган. Унга мунтазам равишда парвариш ва дори-дармонлар зарур. Оилада иқтисодий жиҳатдан қийинчиликлар кузатилаётганлиги сабабли фарзандига дори-дармонларини олишда амалий ёрдам беришларини сўраб қилган мурожаати эътибордан четда қолмади.

Депутатлар ташаббуси билан мазкур оилага ҳомийлар бириктирилиб, дори-дармонлар етказиб беришга келишилди. Қувонарли жиҳати ушбу хайрли ишга партиямиз фаол аъзоси Баҳодир ака Пиримқулов бош-қош бўлиб, Ойгул Нажмиддинованинг фарзандининг саломатлиги учун зарур бўлган дори востиалари билан таъминланди.

Ана шундай саховатли инсонлар кўмагида бугун Шукуриллонинг соғилиғи анча яхши томонга ўзгариб бормоқда. Бу ҳолатдан оила аъзолари ҳам хурсанд.

– Шукрулложон катта бўлса, Сиздек, сахий инсон бўлсин, илоҳим - дейди Шукуриллонинг онаси Ойгул Нажмиддинова Баҳодир Пиримқуловдан миннатдор ҳолда. – Чунки, сизлардек яхши инсонлар бор экан, менинг фарзандимга ўхшаб саломатлигини тиклаши учун моддий жиҳатдан қийналиб турганларга кўмак қўлини чўзадиганлар топилади. 

 

Комила УМАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+